Линклар

Туркия собиқ Бош вазири Нажмиддин Эрбақон вафот этди


Туркиянинг биринчи исломий Бош вазири Нажмиддин Эрбақон 85 ёшида оламдан ўтди.

1996 йилда Туркия коалиция ҳукуматининг Бош вазири бўлган Эрбақон 1997 йилда ҳарбийлар босими билан истеъфога чиққан эди.

Туркия Конституциявий суди дунёвий фаолиятга қарши айбловлар билан 1998 йилда Нажмиддин Эрбақон бошчилигидаги “Саодат” партиясини тақиқлаган.

Партияда бўлиниш юз бергани натижасида Туркиянинг ҳозирги Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон бошчилигида мўътадил қарашдаги аъзолар мустақил партия сифатида фаолият бошлаган.

Нажмиддин Эрбақон оёқ инфекцияси ташхиси билан жорий йил январида касалхонага ётқизилган эди.
XS
SM
MD
LG