Линклар

Ўзбекистон қўшниларига дафтар экспорт қилмоқчи


Ўзбекистон босмахоналари 2011 йилда мамлакатнинг дафтарга бўлган эҳтиёжини қондириб, қўшни мамлакатларга маҳсулот экспортини ҳам йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон босмахоналари 2011 йилда мамлакатнинг дафтарга бўлган эҳтиёжини қондириб, қўшни мамлакатларга маҳсулот экспортини ҳам йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон саҳҳофлари 2011 йилда илк бор қўшни Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркманистонга ўз маҳсулотлари экспортини йўлга қўймоқчи. Бу ҳақда Регнум ахборот агентлиги Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги расмийларига таянган ҳолда хабар қилади.

Маълум бўлишича, 2010 йилда Ўзбекистон босмахоналарида 112 миллион 400 минг дафтар чиқарилган бўлиб, бу мамлакат ички эҳтиёжининг 56,2 фоизини қоплаган.

- 2011 йилда эса мамлакат эҳтиёжини тўлалигича қоплаб, қўшни мамлакатларга ҳам экспортни бошлашни режалаганмиз. Жумладан, Ўзбекистон мактаб дафтарларини Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркманистонга экспорт қилмоқчи, - дея иқтибос келтиради Регнум ЎзААА бош директори муовини Рўзимат Сафоев сўзларидан.

Унга кўра, агентлик тизимига кирувчи босмахоналар чиқарилажак маҳсулот ҳажмини 2,4 баробарга ошириб, 27 миллион донага етказмоқчи.

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги расмийларининг айтишича, айни пайтда мамлакатда ишлаб чиқарилаётган дафтарларнинг 10 фоизи давлат корхоналари, қолган 90 фоизи эса хусусий корхоналар ҳиссасига тўғри келади.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда дафтар ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган 19 босмахонада ўтган йили 192 турдаги ўқув дафтарлари, умумий дафтар, рейтинг кундаликлари, расм дафтарлари ишлаб чиқарилган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG