Линклар

Ливиядаги намойишчилар раҳбарлари Муаммар Қаддафийдан озод қилинган шаҳарларда ўтиш даври “миллий кенгаши” тузилганини айтдилар.

Бенғози шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида матбуот вакили Абдул Ҳафиз Ғоқа "миллий кенгаш Ливиянинг барча озод қилинган шаҳарларида тузилди", деди.

Унга кўра, ўтиш даврида фаолият юритиши назарда тутилган янги органнинг таркиби ва вазифалари ҳақида маслаҳатлашув олиб борилмоқда.

Қаддафий ҳукуматидан истеъфога чиққан собиқ адлия вазири Мустафо Абдул Жалил 26 феврал куни Ал-Жазира телеканалига ўтиш даври ҳукумати мамлакатда сайлов ўтказилгунича фаолият юритишини айтган эди.
XS
SM
MD
LG