Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:13

Қаддафийга нисбатан халқаро босим кучаймоқда


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Женевада Европалик иттифоқчилари билан Ливиядаги бўҳрон масаласини муҳокама қилмоқда. Клинтон шунингдек БМТ Инсон ҳуқуқлар кенгаши мажлисида чиқиш қилади. Мазкур кенгаш Ливияни ўз сафидан чиқариш масаласини кўриб чиқади.

БМТ Хавфсизлик кенгаши Ливия етакчиси Муаммар Қаддафий ва унга яқин шахсларга нисбатан виза чеклови ва ҳисоб рақамаларини музлатиш каби жазо чораларини жорий қилди.

Хавфсизлик кенгаши шунингдек қурол эмбаргосини қўллаб, икки минг кишининг ҳалок бўлишига сабаб бўлган Қаддафий режими ҳаракатларини Халқаро жиноят судида кўриб чиқишга чақирди.

Ливияни 42 йилдан бери бошқариб келган Қаддафийга нисбатан халқаро босим кучаймоқда.

Британия Ташқи ишлар вазири Уильям Ҳейг “полковник Қаддафий кетадиган пайт келди” дея таъкидлади. Якшанба куни Ҳейг Британия Қаддафий ва унинг оила аъзоларини дипломатик даҳлсизликдан маҳрум қилганини ҳам эълон қилди.

- Кеча кечқурун мен Муаммар Қаддафий, унинг ўғиллари, оила аъзолари ва унга тегигшли мулкалрнинг Британиядаги дипломатик дахлсизлигини бекор қилиш тўғрисидаги ҳужжатга имзо чекдим. Унинг қандай мақомда экани биз учун аниқ,- деди Уильям Ҳейг.

Шанба куни АҚШ Президенти Барак Обама биринчи марта Қаддафийни дарҳол истеъфога кетишга чақирди.

Якшанба куни Италия Ташқи ишлар вазири Франко Фраттини Қаддафийнинг ҳокимиятдан кетиши “муқаррар”, дея баён қилди.

Айни пайтда, мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри Бенғозида 68 яшар Қаддафийнинг мухолифлари Ливия Миллий Кенгашини тузганларини эълон қилдилар.
XS
SM
MD
LG