Линклар

logo-print
Тунис Бош вазири Муҳаммад Ғаннучи истеъфога чиқди. Унинг ўрнини Бей Саид Эссебси эгаллади.

Янги Бош вазир ҳокимиятдан ағдарилган Бин Али салафи Ҳабиб Барғуба президентлиги пайтида ҳукуматда турли вазирликларни бошқарган. У жумладан¸ Мудофаа ва Ташқи ишлар вазири ҳамда парламент раиси лавозимларини эгаллаган.

Расмий маълумотларга кўра, ўтган жума куни муваққат ҳукуматга қарши бошланган норозиликларда камида уч киши ҳалок бўлиб, 200га яқин одам жароҳатланган.

Норозиликлар ҳокимиятдан ағдарилган президент Зайн ул-Абадин Бин Алининг яқин сафдоши бўлган Ғаннучига қарши қаратилди.
XS
SM
MD
LG