Линклар

Қандаҳорда 10 киши ҳалок бўлди


Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятидаги қишлоқлардан бирида ит урушини томоша қилаётган оломон ичида иккитf портлаш рўй берди ва камида 10 киши ҳалок бўлди.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Земарай Башарийга кўра, Арғандоб туманида туманида рўй берган портлашларда саккиз фуқаро ва икки полициячи ҳалок бўлган.

Жорий ойда Толибон ҳаракати амалга оширган зўравонликларда юздан ортиқ одам, асосан тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG