Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:24

Эрдўғон Германияда ирқчилик кучаяётганидан хавотир билдирди


Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Германияда ирқчилик ва Исломдан қўрқиш ҳолатлари урчиётганидан огоҳлантирди.

Эрдўғон Дюсселдорф шаҳрида ўн мингга яқин турк муҳожирлари билан учрашуви чоғида Туркия Германияда ирқчиликнинг кучаяётганидан хавотирда, дея таъкидлади.

Ўз чиқишида шунингдек Туркия раҳбари немислар ва турк муҳожирларини бир-бирларини ҳурмат қилишга чақирди.

Германияда 2,7 миллион турк яшайди. Уларнинг аксарини 60-йилларда 2-жаҳон урушида вайрон бўлган Германияни қайта тиклашда ёрдам бериш учун келган гастарбайтерлар авлоди ташкил этади.
XS
SM
MD
LG