Линклар

Араб давлатлари лигасининг собиқ бош котиби Амр Муса Миср президентилигига ўз номзодини илгари суриш ниятларини эълон қилди.

Мисрнинг “Egynews” агентлигига кўра, Муса бу ҳақда якшанба куни Қоҳирада ўтказилган матбуот анжуманида эълон қилган.

Хабарга кўра, Муса “фурсати келганда бу ҳақда расман эълон қилинади”, дея қўшимча қилган.

Бироқ Амр Мусанинг яқин сафдошларидан бири бу ҳақда қатъий қарорга келинмаганини маълум қилди.

11 феврал куни Ҳусни Муборак Миср президентлигидан истеъфо берганидан бир неча соат ўтиб Амр Муса Араб давлатлари лигаси бош котиби лавозимини тарк этишини эълон қилган эди.

Мисрнинг БМТдаги доимий вакили лавозимида ҳам ишлаган Мусанинг мамлакатдаги бирорта партияга алоқаси йўқ.
XS
SM
MD
LG