Линклар

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон бугун Женева шаҳрида АҚШнинг Европадаги иттифоқчилари билан учрашиб, Ливиядаги бўҳронни ҳал қилиш йўлларини муҳокама қилади.

Шунингдек, унинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашига мурожаат қилиши кутилмоқда.

БМТ Хавфсизлик кенгаши Ливия етакчиси Муаммар Қаддафийга санкциялар жорий этган эди. Шунингдек, Хавфсизлик кенгаши 2 мингдан ортиқ одамнинг ўлимига сабабчи, дея Қаддафий режимини Халқаро судга топшириш ниятини билдирган.

Айни пайтда 40 йилдан ортиқ давлат раҳбарлигида қолаётган Муаммар Қаддафийга ҳокимиятни тарк этишини сўраб, халқаро ҳамжамият чақириқлари кучайиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG