Линклар

Вашингтон Теҳронни "қўрқитув кампанияси"ни юритаётганликда айблади


АҚШ раҳбарияти Эрон раҳбарларини мамлакатдаги зиёли ва сиёсий гуруҳлар фаолларига қарши “уюштирилган қўрқитув кампанияси”ни юритаётганликда айблади.

Оқ Уй тарқатган баёнотда Эрон хавфсизлик кучлари сиёсий етакчилар ва фаоллар, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, шунингдек, фаол талабалар, журналистлар ва интернет блоггерларини ҳибсга олгани айтилади.

Шунингдек, ушбу баёнотда Теҳроннинг сунъий йўлдош ва интернет тармоқлари алоқасини бўғиш билан мамлакат фуқароларининг ахборот олиш эркини чеклаётгани қораланган.
XS
SM
MD
LG