Линклар

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Нави Пиллай дунё давлатларини Яқин Шарқ бўйича ислоҳотлар муҳокамасига чақирди.

Бугун Женева шаҳрида ўтаётган БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши йиғилишида сўзлаган Нави Пиллай дунё давлатларини бу ҳудуддаги намойишчилар истаган ўзгаришларни қўлга киритишда кўмаклашишга чақирди.

Айни пайтда Пиллай бундай кўмак кечикса, бу минтақада вазият назорати йиллардан буён ўрнашиб олган эски режимлар ёҳуд бошқа кучлар қўлига ўтиб кетиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Шунингдек, у Ливия етакчиси Муаммар Қаддафийга мойил кучларнинг фуқароларга қарши куч ишлатиши мумкинлигидан хавотирлар кучайган бир кезда кенгаш аъзоларини Ливиядаги вазиятга мунтазам эътиборли бўлишга чақирди.
XS
SM
MD
LG