Линклар

logo-print

2010 йилда Ўзбекистондан чиқиб кетганлар сони ошди


Ўзбекистон Давлат Статистика қўмитаси 2010 йил давомида Ўзбекистонда яшаш учун кириб борганлардан кўра, кўчиб чиққанлар сони кўпроқ бўлгани ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.

Қўмитага таяниб Anons.uz нашри тарқатган хабарда айтилишича, ўтган йилда 140 минг одам Ўзбекистонда яшай бошлаган, 179 мингдан ортиқ одам чиқиб кетган.

Аҳоли энг кўп чиқиб кетган ҳудудлар, давлат қўмитасига таяниб тарқатилган расмий рақамларга кўра, Қорақалпоғистон республикаси, Тошкент вилояти ва шаҳридир.

Айни пайтда Ўзбекистондан кўчиб кетаётганлар кимлар ва уларнинг сонига оид рақамлар қандай кўрсаткичларга таяниб олингани ҳақида маълумотлар йўқ.

Норасмий кузатувларда эса Ўзбекистонни ҳар йили миллионлаб фуқаро хориждан иш излаб тарк этиши ва уларнинг кўпчилиги ортга қайтмаслиги, қайтса-да, қисқа муддатда яна мамлакатни тарк этиши айтилади.

Аммо, кўп ҳолларда бу манзара аҳолини расмий рўйхатда қайд этиш идоралари ҳисоботларида акс этмаслиги кузатилади.
XS
SM
MD
LG