Линклар

logo-print
Женевадаги БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши йиғилишида сўзлаган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатларида рўй бераётган бўҳрон ўша давлатларнинг ўз халқи томонидан ташқи босимларсиз, ҳуқуқий асосда ҳал этилиши лозимлиги ҳақида сўзлади.

- Фуқароларга қарши ҳарбий куч қўлланиши — Ливияда бўлгани каби юзлаб фуқароларнинг ўлдирилиши — қабул қилиб бўлмас ҳаракатдир. Россия бундай зўравонликни қоралайди ва унинг зудликда тўхталиши ҳамда халқаро ҳуқуқ нормаларига амал қилинишини талаб қилади, деди жумладан Сергей Лавров.

Женевадаги йиғилишда АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Айни пайтда халқаро ҳамжамиятнинг Ливия етакчиси Муаммар Қаддафийдан ҳокимиятни тарк этиши сўралган чақириқлари кучайиб бормоқда.

Тинч норозилик намойишлари эса Яман, Баҳрайн, Уммон каби давлатларда ҳануз давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG