Линклар

logo-print
Баҳрайн пойтахтида йиғилган минглаб норозилар бугун мамлакат Миллий Ассамблеяси юқори палатаси биносини ишғол қилди.

Натижада палата иши вақтинча тўхтаб қолди.

Манама шаҳрида бораётган намойишларга талабалар ҳам қўшилди. Баъзи талабалар парламент биноси олдида, айримлари эса ўз таълим муассасаларида норозилик намойишлари уюштирди.

Намойишчиларнинг бир гуруҳи Манама марказидаги давлат телевидениеси биноси ёнига йиғилди.

Бу давлатда бир ҳафта муқаддам давом этган намойишлар чоғида 7 киши ўлди.

Ўтган ҳафта якунида қирол Шайх Ҳамада бин Иса ал-Ҳалифа мамлакатдаги кескинликни юмшатиш учун ҳукумат таркибида ўзгартишлар қилган ва 300 дан ортиқ маҳбусни озодликка чиқарган эди.
XS
SM
MD
LG