Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 02:19

"Қашқадарë суди ҳукми қийноқ асосида қилинган иқрорга асосланган!"


Ўзбекистон судлари чиқараëтган ҳукмларнинг аксари¸ ҳуқуқ фаолларига кўра¸ қийноқлар остида олинган иқрор кўрсатмаларига асосланган.
Ўзбекистон судлари чиқараëтган ҳукмларнинг аксари¸ ҳуқуқ фаолларига кўра¸ қийноқлар остида олинган иқрор кўрсатмаларига асосланган.

"Жиҳодчилар" ва Ўзбекистон ислом ҳаракатига аъзоликда айбланиб узоқ йиллик қамоққа ҳукм қилинган судланувчиларнинг бари қийноқ остида олинган иқрорлар асосида айбдор деб топилди¸ демоқда судланувчилар адвокати.

Қашқадарëда 3 феврал куни ниҳоясига етган маҳкамада айбдор деб топилганлар орасида Нишон туманидан бўлган уч ака-ука Тошпўлатовлар ҳам бор. Оғайниларнинг тўнғичи Абдухалил ҳибсга олингунга қадар маҳалла имоми бўлган, Абдумажид Тошпўлатов фермер хўжалик раҳбари, Абдужаббор Тошпўлатов эса Тошкент Ислом институтининг 2-курс талабаси бўлган.

2010 йилнинг сентябрида қўлга олинган ака-ука Тошпўлатовларга¸ яқинларига кўра¸ ўзларининг тақиқланган диний ташкилотларга аъзо эканини тан олдириш учун жисмоний тазйиқлар ўтказиш бошланган.

Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳига мурожаат қилган Тошпўлатовлар яқинлари судланувчиларга тергов жараëнида Миллий хавфсизлик хизмати ва милиция ходимлари томонидан қўлланилган жисмоний қийноқлар ҳақида маълумот беришди¸ дейди гуруҳ раҳбари Суръат Икромов:

- Биринчидан, тирноғини ичига, оёқи ва қўлини боғлаб қўйиб, игна тиқишган. Иккинчидан, баклажкага қумни тўлдириб, жинсий органига осиб қўйиб қийнашган. Резина тўқмоғи билан оёқларига, қўлларига, баданининг ҳар хил жойларига уришган, дея тасвирлайди судланувчиларга нисбатан қўлланилган қийноқларни ҳуқуқ фаоли.

Қашқадарё вилояти Жиноят ишлар бўйича судида нишонлик 13 нафар айбланувчи устидан маҳкама жараëни 19 январда бошланган эди.

Уларнинг барчаси Ўзбекистон Жиноят кодексининг 159-моддаси, яъни конституцион тузумга тажовуз қилганлик, 244-моддасининг 1-2 қисмлари - жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайëрлаш ëки тарқатиш¸ диний-экстремистик¸ сепаратистик¸ фундаменталистик ëки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш¸ уларга раҳбарлик қилиш¸ уларда иштирок этишда айбланмоқда. Бундай жиноятлар учун¸ Жиноят кодексида 15 йилдан 20 йилга қадар қамоқ жазоси тайинланган.

3 феврал куни 13 судланувчи устидан ҳукм эълон қилинди ва улар орасида бўлган ака-ука Тошпўлатовларга 7 йилдан 10 йилгача қамоқ жазоси тайинланди.

Айни пайтда 13 судланувчи ҳимоячилари суд ҳукмидан норози бўлиб, аппеляция судига мурожаат қилган.

Озодлик билан ўз исми айтилмаслиги шарти билан суҳбатлашган 13 судланувчидан бири ҳимоячисига кўра¸ айбланувчиларнинг барига тергов жараёнида қийноқлар қўлланилгани маҳкама давомида исботланган. Аммо:

-Судда судья буни инобатга олмай туриб, ҳукм чиқариб юборди, дейди ҳуқуқшунос.

Адвокатга кўра¸ судланувчилар тергов жараëнида иқрорлик кўрсатмасининг қийноқлар остида олинганини айтишган:

- Судни бошидан бошлаб, ўзига эълон қилган айбга иқрор бўлмасдан, ҳақиқатан тергов давомида уларга жисмоний тазйиқ ўтказилиб иқрорий кўрсатма олинганини ҳаммаси, 13та судланувчи гапириб ўтди. Шунга асосланган ҳолда, ҳамма адвокатлар уларга оқлов ҳукми чиқарилишини илтимос қилдик, дейди судланганлардан бири ҳимоячиси.

Тошкентлик ҳуқуқ фаоли Суръат Икромов Қашқадарё вилоят суди раисининг судланувчилар ва улар ҳимоячилари сўровини эътиборсиз қолдириш орқали қонунга амал қилмагани яққол кўриниб турганини айтади:

- Қонун бўйича улар судни тўхтатиб, қилинган қийноқларни текшириши керак эди, дейди Суръат Икромов.

Маълумотларга кўра, шу кунларда Қашқадарё вилоятида диний-экстремистик ташкилотларга аъзоликда айбланаëтган яна 21 фуқаро устидан маҳкама жараëни бормоқда. Уларга ҳам яна Ўзбекистон Жиноят кодексининг 159, 244-моддалари бўйича айблар илгари сурилмоқда.
XS
SM
MD
LG