Линклар

ЕИ Ливияга қарши санкцияларни муҳокама қилади


Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат масалалари бўйича мутасаддиси Катрин Эштон иттифоқ расмийлари бугун кечга учрашиб, Ливияга қарши БМТ санкцияларини қўллаш йўлларини муҳокама қилишини маълум қилди.

Эштон хоним бу ҳақда Женева шаҳрида журналистларга интервю берган.

Хабарларга кўра, Европа иттифоқи санкциялари Ливия етакчиси Муаммар Қаддафий ва унинг сафдошларини иттифоққа саёҳатини тақиқлаш ҳамда ҳисобларини музлатиш каби чораларни ўз ичига олади.
XS
SM
MD
LG