Линклар

logo-print
Бугун Халқаро жиноят суди Ливияда тинч аҳолига қарши содир этилган жиноятлар бўйича илк текширув жараёнини бошлади.

Бу ҳақда матбуотга маълум қилган Бош прокурор Луис Морено-Окампо Ливияда тинч намойишчиларга қарши Қаддафийга мойил ҳарбий кучлар уюштирган ҳужумларга оид аризаларни текшириш бошлаганини айтар экан, бундай қисматдан бошқа зўравон ҳукуматларни ҳам огоҳлантирди.

- Фуқароларга ҳужум қилишга қарор қилган ҳар бир кимса тергов қилиниши ва судга тортилиши мумкин ҳамда қўмондонлар бундай ишда жавобгарлар. Чунки улар армия ҳаракати учун жавобгар ва улар ўз қўшинларининг ҳар бир ҳаракатига жавоб беришини билади, деди Ҳаага трибунали прокурори.

Тез орада Ҳаага суди Ливиядаги вазиятга оид жиноят ишини очиш ёҳуд очмаслик бўйича қарор бериши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG