Линклар

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Ливия етакчиси Муаммар Қаддафийни зўравонлик ва кечиктиришларсиз ҳокимиятни тарк этишга чақирди.

Женева шаҳрида БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши йиғилиши олдидан сўзлаган Ҳиллари Клинтон Ливиядаги бўҳронга барҳам бериш йўлида халқаро ҳамжамиятни ҳамкорликка чорлади.

Айни пайтда Европа Иттифоқи расмийлари Қаддафийга қарши санкциялар қўллаш қарорини қабул қилди.

Хабарларга кўра бу санкциялар виза тақиқи, қурол-яроғ эмбаргоси ва Қаддафий ҳамда унинг сафдошлари ҳисобларини музлатиш каби чораларни ўз ичига олган.
XS
SM
MD
LG