Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:22

Муборак оиласи ҳаракати чекланди ва ҳисоб рақамлари музлатилди


Миср расмийлари собиқ президент Ҳусни Муборак ва унинг оила аъзоларига мамлакатни тарк этишни тақиқлаб, ҳисоб рақамларини музлатиб қўйди.

Мамлакат бош прокурори матбуот котиби мазкур чора Муборак оиласи бойлиги ноқонуни орттирилганига оид аризалар кўриб чиқлгунча амалда қолади, дея маълум қилди.

У аризаларни ким топширганини аниқлаштирмади, лекин бош прокурор бу ҳақда буйруқ берди, дея қўшимча қилди.

Муборак аксил-ҳукумат намойишлари босими остида 11 феврал куни истеъфога чиққан эди.

Собиқ президент, унинг хотини, ўғиллари ва келинлари Муборакнинг 30 йиллик ҳокимияти пайтида миллиардлаб АҚШ доллари миқдоридаги пуллларни ўзлаштиргани айтилади.

Ҳозирда Муборак ўз оиласи билан Шарм аш-Шайхдаги уйида яшаётгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG