Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:48

Афғонистонда НАТОнинг 4 аскари ҳалок бўлди


НАТО етакчилигидаги халқаро коалиция душанба куни Афғонистон бўйлаб амалга оширилган ҳужумларда тўрт аскар нобуд бўлганини маълум қилди.

НАТО мамъмуриятига кўра, аскарларнинг уч нафари Афғонистоннинг шарқий, жанубий ва ғарбий минтақаларида йўл четига ўрнатилган бомбалар портлаши оқибатида нобуд бўлган. Яна бир НАТО аскари шарқий минтақада жанггарилар ҳужуми қурбони бўлгани айтилди.

Ҳалок бўлганларнинг фуқаролиги ошкор қилинмади.

Феврал ойида НАТО қўшинларидан 34 киши ҳалок бўлди. Январ ойида халқаро кучлар 31 кишини йўқотган эди.

Ўтган йили Афғонистондаги халқаро кучлар учун энг талафотли ййл бўлиб, 701 аскар ҳало бўлган эди.
XS
SM
MD
LG