Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:20

Беларус мухолифатчиси КГБ ҳибсхонасини "концлагерь" билан қиёслади


Беларус президентлигига собиқ номзод Минск расмийларини қамоққа олинган норзиларга нисбатан қийноқ ва “концлагерь” усулларини қўллаганликда айблади.

Алесь Михалевич Минскда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Беларус Давлат хавфсизлик қўмитаси ҳисбхонаси ҳақида шундай деди:

- Ҳеч қандай белгисиз ҳарбий кийим кийган ва ниқобдаги кишилар мени камерадан судраб чиқиб, қўлларимга кишан солиб, уларни шу қадар тепага тортдики, бошим бетон полга тегиб турарди. Улар мени айлана зинадан пастга, бошқа хонага олиб тушди ва қўлларимни янада балндроқ кўтарганидан суяклари қисирлай бошлади. Улар мендан хавфсизлик хизмати ходимлари айтган нарсага кўнишга ваъада беришмни талаб қилишди. Мен ҳа, демагунимча, улар қўлимни тепага тортардилар, дея эслади мухолифатчи.

Михалевич декабр ойда ҳисбга олинган ва ўтган ойнинг бошларида расмийлар билан ҳамкорлик қилиш ҳақида тилхат ёзиб берганидан кейин озод қилинган эди.

У декабр ойидаги президентлик сайловларидан кейин оммавий норозиликларни келтириб чиқарганликда айбланган мухолифат фаолларидан биридир. Мунозараларга сабаб бўлган сайловда Александр Лукашенка қайта президент этиб сайланган эди.
XS
SM
MD
LG