Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:41

Ҳаагада Қаддафий қилмишлари тергов қилиниши мумкин


Халқаро жиноят суди прокурори Ливияда инсониятга қарши жиноятлар содир этилгани эҳтимоли юзасидан дастлабки тергов бошланганини эълон қилди.

Луис Морено-Окампо Ҳаагада ўтказилган матубот анжуманида ўз идораси Ливия етакчиси Муаммар Қаддафийга содиқ кучлар “тинч аҳолига нисбатан кенг қамровли ёки систематик ҳужумлар уюштирганига оид айбловлар”ни ўрганаётганини маълум қилди.

Ҳаага прокурори идораси 15 февралдан бери Ливияда инсониятга қарши жиноятлар содир этилдими, деган саволга жавоб топиши лозим бўлади.
XS
SM
MD
LG