Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:00

Клинтон: Қаддафий дарҳол кетиши лозим


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Ливия етакчиси Муаммар Қаддафий зўравонликларнинг олди олиниши учун дарҳол ҳокимиятдан кетиши лозим, дея баён қилди.

Клинтон бу ҳақда Женевада БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг 16-сессиясида қилган чиқишида гапирди.

- Полковник Қаддафий ва унинг атрофидагилар халқаро қонунлар ва умуман одамгарчиликка зид бўлган ҳатти-ҳаракатлари учун жавобгарликка тортилишлари лозим. Ўз ҳаракатлари туфайли улар ҳокимиятда қолиш ҳуқуқини йўқотдилар ва Ливия халқи Қаддафийнинг кетадиган пайти келганини аниқ-тиниқ билдирмоқда. У ҳозироқ, яна зўравонликлар содир бўлмасданоқ дарҳол кетиши лозим.

Клинтон халқаро ҳамжамиятни Ливиядаги бўҳронни тугатиш борасида ҳамкорлик қилишга чақирди.

Қаддафий режими фуқароларга таҳдид солиб, уларни ўлдиришда давом этаркан Вашингтон “унга нисбатан ҳар қандай чора қўллаш масаласини” эҳтимолдан соқит қилмайди, дея қўшимча қилди Клинтон.

Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ олий комиссари Нави Пиллай халқаро ҳамжамият Яқин Шарқда ислоҳотларнинг амалга оширилишини қўллаб-қувватлаши лозим, дея баён қилди.

Айни пайтда, Европа Иттифоқи Қаддафий режимига нисбатан қурол эмбаргоси, ҳисоб рақамларини музлатиш ва виза чеклови каби санкцияларни жорий қилди.
Ҳисоб рақамларини музлатиш ва виза чеклови Қаддафий, унинг оила аъзолари ва ҳукуматнинг қатор мулозимларига нисбатан қўлланиладиган бўлди.
Айни пайтда, Ливия пойтахти Триполида Қаддафийнинг буйруғи билан намойишчиларга қарата ўт очилгани оқибатида бир неча киши ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

Ливия етакчиси Муаммар Қаддафийнинг ўзи АВС ва ВВС телеканаллари ҳамда “Таймс” газеталарига берган интервьюсида “мениг халқим мени севади”, дея таъкидлаб, Триполида намойишлар бўлаётганини инкор қилди.

“Халқим мени ҳимоя қилиш учун жонини беради”, деди Қаддафий.
Айни пайтда, Қаддафийга мухолифат кучлар Ливия шарқидаги катта ҳудудларни ўз назоратига олгани айтилмоқда. Инсон ҳуқуқлари ташкилотларига кўра, зўравонликлар оқибатида камида минг киши ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG