Линклар

Ўзбекистон Тожикистон учун транзит ҳақини оширди


Ўзбекистон ҳукумати қарорига мувофиқ, хорижий автотранспорт воситалари эгалари транзит ҳақини бевосита ўзбек-тожик чегара пунктларида тўлашлари мумкин.

Ўзбекистон ҳукумати қарорига мувофиқ, хорижий автотранспорт воситалари эгалари транзит ҳақини бевосита ўзбек-тожик чегара пунктларида тўлашлари мумкин.

Жорий йилнинг 1 мартидан Ўзбекистон Тожикистонга кетаётган ёки қайтаётган автотранспорт воситаларидан олинадиган тўлов ҳажмини қарийб 14,5 фоизга оширди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукуматининг 2011 йил 17 февралида қабул қилинган қарорида айтилган.

Ўзбекистон маҳаллий ахборот агентликларининг хабар қилишларича, ҳукумат қарорига мувофиқ, Ўзбекистонга ўтаётган Тожикистон юк машиналари ва автобуслари эндиликда аввалгидек 90 АҚШ долларидан эмас, балки 103 АҚШ долларидан тўлашлари керак бўлади.

Ўзбекистон бошқа хорижий давлатларнинг юк машиналари ва автобусларидан олинадиган йиғим ставкаларини ҳам 15 фоизга оширди. Эндиликда бу каби транспорт воситалари аввалда бўлгани каби 200 доллар ўрнига 230 доллардан тўлашлари лозим.

Айни пайтда қўшимча тўловлар Ўзбекистон автойўллардан фойдаланиш учун ҳал олмаслик бўйича шартнома имзолаган хорижий давлатлар автомашиналарига дахлдор эмаслиги айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, мамлакатга кириш ва транзит учун ҳар бир хориж автотранспортидан олинадиган қўшимча тўлов эркин конвертация қилинувчи валютада бевосита ўзбек-тожик чегара пунктларида жойлашган божхона масканларида олинади.

Аввалроқ Марказий Осиë ва Яқин Шарқ минтақасида юк ташиш фаолияти билан шуғулланиб келаëтган, қароргоҳи Вашингтонда жойлашган FMN Logistics ширкати Ўзбекистоннинг давлатга қарашли темир йўл ширкати 1 февралдан бошлаб Афғонистондаги АҚШ ва халқаро коалиция кучлари учун мўлжалланган юклар учун белгиланган тарифни оширгани ҳақида баёнот тарқатганди.

Бу ҳақда фикр билдирган таҳлилчилар ўзбек расмийларининг мазкур қарорини “президент Каримов Брюсселда яхши кутиб олинмагани учун ўч” тадбири ўлароқ талқин қилгандилар.

Аснода таҳлилчилар америкалик сенаторларнинг яқиндаги баёноти ҳам расмий Тошкентнинг жиғига тегиши мумкинлигини истисно қилмайдилар. Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада АҚШ сенати Тожикистонда Роғун ГЭСининг қурилиши мамлакат иқтисодиётидаги кўплаб муаммоларни ҳал қилиш ҳамда Афғонистон ва Покистонга электр энергияси экспорт қилишга имкон бериши ҳақида баёнот тарқатганди. Сенат баёнотида мазкур лойиҳани амалга ошириш учун Тожикистон ва Ўзбекистон ўзаро муросага келишлари муҳимлиги ҳам қайд этилган. Бу баёнот Роғун ГЭСи қурилишини “аҳмоқона лойиҳа” деб атаган президент Каримовга хуш келмаслиги мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG