Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:51

Питерда яна бир мардикор томдан тушиб ўлди


28 феврал куни Санкт-Петербургнинг Киров туманида томларни қордан тозалаш давомида яна бир ҳалокат рўй берди. Стачка кўчасидаги беш қаватлик уйнинг томидан 38 ёшли Ўзбекистон фуқароси Арслонбек Дурдиев қулаб тушди.

Олинган хабарларга кўра, бош чаноғи ёрилган, қорин ва кўкрак қисмидан шикаст еган Арслонбек Дурдиев Петербургнинг №26 шаҳар шифохонасига жўнатилган. Аммо шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмаган: олинган жароҳатлардан мардикор касалхонада жон таслим қилган.

Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари хабарига кўра, ҳалок бўлган ўзбекистонлик “Киров тумани №2 жилкомсервиси” МЧЖси билан меҳнат шартномаси бўлган. Аниқланишича, Дурдиевда бу ишларни бажаришга рухсатнома бўлмаган.

Айнан шу ширкат ҳудудида жорий йилнинг 9 январида томдан бошига тушган муздан 6 яшар петербурглик болакай¸ 16 январда эса томни қор ва муздан тозалаётган 19 ёшли ўзбекистонлик Ҳошимов Акрамжон тушиб кетиб ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG