Линклар

logo-print
Норвегияда террорчилик фаолиятида гумонланаётган тошкентлик собиқ милиционер маҳкама қарори чиқарилгунича ҳибсдан озод этилган.

Норвегияга келиб исмини Дэвид Якобсен деб ўзгартирган Алишер Абдуллаев ўтган йил июл ойида курд ва уйғур йигити билан бирга Ал-Қоида террор тармоғи билан боғлиқ фаолиятда гумонланиб, Норвегия полицияси тарафидан ҳибсга олинган эди.

Якобсеннинг Ўзбекистонга қочиб кетиши имконсизлиги, қолаверса унинг Норвегияда рафиқаси ва икки фарзанди борлигини эътиборга олиб суд уни ҳукм ўқилгунга қадар озод қилиш ҳақида қарор чиқарди.

32 яшар Якобсен 2002 йилда Норвегиядан қочоқ мақомини олган. У ўзига қўйилаётган айбловларни рад этиб енгилроқ жазо берилишига умид қилмоқда.
XS
SM
MD
LG