Линклар

logo-print

БМТ: Ливиялик қочқинлар билан боғлиқ вазият бўҳронга айланмоқда


БМТ Қочқинлар идораси Ливиянинг Тунис билан чегарасида кейинги ўн кун ичида 70 мингдан 75 мингача қочқинлар тўпланиб қолгани билан боғлиқ вазият “бўҳрон нуқтасига” етиб келмоқда, дея огоҳлантирди.

БМТнинг Қочинлар масаласи бўйича олий комиссарлиги матбуот вакили Мелисса Флеминг душанба куни Тунис чегарасидан 14 минг киши ўтганини маълум қилди. Сешанба куни 10 мингдан 15 мингача қочқиннинг чегарани кесиб ўтиши тахмин қилинмоқда, дея қўшимча қилди у.

Айни пайтда, Муаммар Қаддафийга содиқ кучлар исёнчилар қўлида бўлган ва пойтахт Триполига энг яқин жойлашган Завияҳ шаҳрини ишғҳол қилишгани урингани, бироқ муваффақиятсизликка учрагани хабар қилинмоқда.

Завияҳ Қаддафий назоратида қолаётган пойтахтдан 50 километр узоқликда жойлашган.
XS
SM
MD
LG