Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:24

Новқатдаги тартибсизлик тарқатиб юборилди


Сешанба куни Ўш вилояти Новқат туманида 500га яқин оломон ўзбек тадбиркорининг уйига ўт қўйди. Улар бу тадбиркорни ўтган ҳафта маҳаллий солиқ хизмати ходимининг ўлдирилишида айбламоқда.

Ички ишлар ходимлари оломонни тарқатиб юбориш учун куч ишлатгани айтилмоқда.

Намойишчилар аввал солиқ хизматчиси Сағинбек Алимбаевнинг ўлдирлиши юзасидан ўтказилаётган тергов борасида маълумот берилишини талаб қилган. 45 яшар миллати қирғиз бўлган Алимбаев 23 феварл куни отиб кетилган эди.

Ўтган жума куни ички ишлар ходимлари асосан ўзбеклар яшайдиган қишлоқда қотилликни содир этганликда гумон қилинган уч кишини ҳибсга олган. Айтилишича улар айбига иқрор бўлган.

Новқат ички ишлар бошқармаси матбуот вакили Озодлик билан суҳбатда туманда вазият назорат остида эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG