Линклар

logo-print

Эрон полицияси намойишчиларга куч қўллади


Сешанба куни Теҳронда Эрон хавфсизлик кучлари норозиликка чиққан мухолифат тарафдорлари билан тўқнашгани ва уларга нисбатан кўз ёшини чиқарувчи газ қўллагани хабар қилинмоқда.

Воқеа гувоҳларидан бири Озодлик билан суҳбатда Инқилоб ва Озоди кўчалари намойишчилар билан лиқ тўлганини гапириб берди.

Полиция намойишчиларни марказий кўчларга қўймаслик мақсадида кўз ёшини чиқарувчи газ қўллагани айтилмоқда. Воқеа гувоҳига кўра, бир неча намойишчи қўлга олинган.

Эрон мухолифати тарафдорлари ўзларининг икки етакчиси Мирхусайн Мусавий ва Меҳди Каррубийнинг озод этилишини талаб қилиб, Теҳрон ва бошқа шаҳарларда норозилик намойишларини ўтказишни режалаётган эди.

Эрон расмийлари Мусавий билан Каррубий қамоққа олингани ҳақидаги хабарларни инкор қилди, лекин икки мухолифатчининг қаерда эканини ошкор қилмади.

Улар 14 феврал куни мухолифат тарафдорларини араб давлатларидаги исёнларни қўллаб, намойишга чиқишга чақирганларидан бери уй қамоғига сақланаётган эди.

Душанба куни Мусавий ва Каррубий ҳамда уларнинг аёллари Теҳрондаги Хешматиёх қамоқхонасига олиб кетилгани ҳақида хабар пайдо бўлди. Бош прокурор Ғулом Ҳусайн Муҳсини Эжейи бу хабарлар “ёлғон”, дея таъкидлади.
XS
SM
MD
LG