Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:30

Ереванда мухолифат намойишга чиқди


Ереванда минглаб мухолифат тарафдорлари Арманистон ҳукумати истеъфосини талаб қилиб, намойиш ўтказди.

Бир соат давом этган намойиш Арманистон пайтахтида қонли намойишларнинг уч йиллиги муносабати билан ўтказилди.

2008 йилнинг мартида президентлик сайловлари натижаларидан норози мухолифат тарафдорлари ва хавфсизлик кучлари тўқнашиши оқибатида ўн киши ҳалок бўлган эди. Сайловларда амалдаги президент Серж Саркисян қайта саланган эди.

Расмийлар мухолифатни давлат тўнтариши ясашга уринганликда айблаб, фавқулодда ҳолат эълон қилган эди.

Мухолифатчиларга кўра, ҳукумат зўравонликлар пайтида рўй берган воқеаларни яшириб келмоқда.
XS
SM
MD
LG