Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:29

Тбилиси Москва иддаоларини "тутруқсиз", дея атади


Грузия расмийлари Москвадаги Домодедово аэропортида январ ойида рўй берган портлашда Тбилисининг қўли борлигига оид Россия иддаоларини рад қилди.

Россия депутати Александр Трошин бу иддалоарни “Российская Газета” нашрига берган интервьюсида илгари сурди, бироқ ўз сўзларига бирор исбот келтирмади.

Трошин Россия аксил-террор миллий қўмитасининг аъзосидир.
Грузия президентининг матбуот вакили Манан Манжгаладзе Трошиннинг сўзларига жавобан “Бунда тутруқсиз баёнотлар қўшнимиз учун одат бўлиб қолди”, дея таъкидлади ва “Грузия террорчиликнинг ҳар қандай кўринишини қоралаб келганини” баён қилди.

Россия ва Грузия ўртасида 2008 йилда айирмачи ўлкалар устида қуролли можаро рўй бергандан бери икки давлат ўртасидаги муносабатлар ўта совуқлашган.
XS
SM
MD
LG