Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:05

Гроссман илк бор Карзай билан учрашди


Қўшма Штатларнинг Афғонистон ва Покистон бўйича янги махсус вакили Марк Гроссман Лондонда Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай билан биринчи марта учрашди.

Гроссман ўтган йилнинг декабрида вафот этган Ричард Ҳолбрукнинг ўрнига тайинланган.

Карзай маъмурияти эълон қилган баёнотга кўра, Лондонга икки кунлик сафар билан борган президент АҚШ расмийси билан учрашувда Афғонистон, Қўшма Штатлар ва Покистон ўртасида ҳамкорликни кучайтиришга чақирган.

Афғонистонда Толибон жанггариларига қарши курашаётган 140 минг кишилик халқаро қўшинларнинг учдан икки қисмини Америка ҳарбийлари ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG