Линклар

Ливиядаги зўравонликлар ва Эрондаги нотинчлик боис жаҳон бозорида олтин ва нефтнинг нархлари кескин кўтарилди.

Сешанба куни сармоядорлар ўз маблағларини хавфсизроқ воситаларга сармоя қилишга уринар экан олтиннинг бир унцияси (28,35 грамм) 1430 АҚШ долларидан сотилди.

Айни пайтда, Нью Йорк биржасида нефт нархи 2,66 АҚШ долларига қимматлаб, бир баррели қарийб 100 долларга яқинлашди.

АҚШнинг асосий биржа кўрсаткичлари сешанба куни пастга шўнғиди. Таҳлилчилар нархларга Яқин Шарқдаги бўҳрон таъсир ўтказганини айтишмоқда. Улар ёқилғи нархи янада ошиб жаҳон иқтисодиётининг бўҳрондан чиқишини қийинлаштиришидан огоҳлантирмоқда.
XS
SM
MD
LG