Линклар

logo-print

Михаил Горбачев 80 ёшга тўлди


Soviet Union -- The first Soviet President Mikhail Gorbachev poses solemnly as he takes the oath at the Congress of Deputies, Moscow, 15Mar1990

Soviet Union -- The first Soviet President Mikhail Gorbachev poses solemnly as he takes the oath at the Congress of Deputies, Moscow, 15Mar1990

Собиқ СССРнинг сўнгги президенти Горбачев олиб борган қайта қуриш ва ошкоралик сиёсати 1991 йилда дунëдаги қудратли империялардан бири бўлган СССР парчаланишига олиб келди.

Ғарбда Горбачев эркинлик ва ўзгаришни тарғиб қилувчи сиёсатчи ҳамда Шарқий Европадаги коммунистик режимларнинг қулашида муҳим рол ўйнаган арбоб сифатида ҳурмат қилинади.

Бироқ Россияда кўпчилик Горбачевга буюк давлатни парчалаб¸ 90- йиллардаги иқтисодий бўҳроннинг асосий сабабчиси сифатида қарайди.

1990 йилда Халқаро Нобел тинчлик мукофотига сазовор бўлган Михаил Горбачев яқинда Россия демократиясини “сохта демократия” дея кескин танқид қилди.

"Аргументы и факты" газетасида эълон қилинган интервюсида Горбачев жорий Бош вазир Владимир Путинга келаси йил ўтказиладиган президентлик сайловларида ўз номзодини қўймасликни тавсия қилди.
XS
SM
MD
LG