Линклар

Ливиянинг денгиз соҳили томон сузиб кетаётган АҚШ ҳарбий кемалари 2 март куни Сувайш канали орқади ўтади.

Айни пайтда Ливия лидери Муаммар Қаддафийга содиқ кучлар ва унинг режимига қарши исёнчилар ўртасида шиддатли тўқнашувлар давом этмоқда.

Бортида 2000 нафар денгиз пиёда кучлари бўлган “USS Kearsarge” ва “USS Ponce” номли АҚШ кемалари Сувайш орқали Ўрта ер денгизи томон сузмоқда. “USS Barry” номли кема 1 март куни Сувайш каналини кесиб ўтди.

Айни пайтда Ливияда гуманитар бўҳрон юз бериши мумкинлигидан огоҳлантирган БМТ 20 феврал куни зўравонликлар бошланганидан бери 70 – 75 минг ливияликнинг қўшни Тунис ҳудудига қочиб ўтганини билдирди.

Хабарларга кўра, Қаддафийга қарашли кучлар муҳим Брега нефт иншоотини қайта ўз назоратига олиб¸ унга яқин жойлашган Аждабия шаҳрини бомбардимон қилган.
XS
SM
MD
LG