Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:26

Покистон ҳукумати вазири суиқасд қурбони бўлди


Шаҳбоз Бҳатти, Вашингтон, 4 феврал 2010 йил
Шаҳбоз Бҳатти, Вашингтон, 4 феврал 2010 йил
Покистон ҳукуматининг диний озчиликлар масалалари бўйича вазири Шаҳбоз Бҳатти Исломободда отиб ўлдирилди.

Покистон полициясига кўра¸ Бҳатти ишга кетаётган пайтда ўз уйи олдида ўлдирилган.

- Шаҳбоз Бҳатти машинада ўз уйидан йўлга чиққан пайтда автомобилда етиб келган қуролли шахслар уни ўраб олиб машинадан тушган ва унга қарата ўт очган. Оғир яраланган Бҳаттининг ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳайдовчи уни касалхонага олиб кетаётган пайтда вазир йўлда оламдан ўтди, деди Покистон телевидениеси бошловчиси.

Суиқасд учун масъулиятни толиблар ўз зиммасига олди.

Шу йил бошида Пунжоб вилояти ҳокими ўз қўриқчиси томонидан отиб ўлдирилган эди.
XS
SM
MD
LG