Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:25

Жаҳон банки Ўзбекистонга 88 миллион доллар қарз берди


Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши 1 март куни Ўзбекистонга 88 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз бериш таклифини маъқуллади.

Бу маблағнинг Сирдарё вилоятидаги олтита туманда яшаётган 700 минг аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳасига сарфланиши режаланган.

Сирдарё вилоят ҳокими ўринбосари ёрдамчиси Алишер Кўчмуродов Озодликка мазкур лойиҳа 2015 йилгача амалга оширилиши режаланганини айтди.

- Дастур тайёрланаяпти. Вилоят “Сув оқава бошқармаси”да ҳамма маълумотлар бор, мутахассислар бор улар шуғулланишаяпти. 2011 – 2015 йилларда олтита тумандаги аҳоли ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади, деди Сирдарё вилояти ҳокимлиги расмийси.

Жаҳон банки молиялаштираётган мазкур лойиҳада Сирдарё вилоятидаги ичимлик суви таъминоти тизимини реконструкция қилиш, ичимлик суви билан таъминловчи янги объектлар, бинолар ва иншоотлар қуриш назарда тутилган.
XS
SM
MD
LG