Линклар

logo-print

Лондонда нодир афғон ёдгорликлари кўргазмаси очилди


Ҳамид Карзайнинг Лондондаги кўргазманинг очилиши маросимида, 1 март 2011 йил

Ҳамид Карзайнинг Лондондаги кўргазманинг очилиши маросимида, 1 март 2011 йил


Мазкур кўргазмада Афғонистонда 30 йилдан бери давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар давомида йўқолган, йўқ қилинган ёки ўғирлаб кетилган¸ деб ўйланган 4000 йиллик тарихга эга бўлган 200га яқин қадимий маданий бойликлари намойиш қилинмоқда.

Улар орасида римликлар ишлаган шиша бокаллар, олтиндан ишланган заргарлик буюмлари, Мисрнинг сайқал берилган тош идиш-товоқлари ва бошқа қадимий буюмлар бор.

“Афғонистон: Қадимий дунёнинг туташ йўллари” номли кўргазманинг очилиш маросимида Британия Бош вазири Дэвид Камерон билан музокара олиб бориш учун Лондонга борган Афғонистон президенти Ҳамид Карзай иштирок этди.
XS
SM
MD
LG