Линклар

logo-print
Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий сўнгги “эркак ва аёл қолгунича” исёнчиларга қарши курашни давом эттиришини айтди.

Телевидение орқали чиқиш қилган Қаддафий Ливиядаги зўравонликлар учун яна Ал-Қоида гуруҳини айблаб, НАТО ва БМТни воқеалар юзасидан текширув ўтказишга чақирди.

Айни пайтда Қаддафийга содиқ кучлар исёнчилар назоратидаги ҳудудларни қайта қўлга олишга уринмоқда.

Ҳозирда ҳукумат кучлари ва Қаддафий тарафдорлари мамлакат шарқидаги аксар ҳудудлар ва пойтахтни назорат қилмоқда.

Гувоҳларга кўра, Ливия ҳаво кучларига қарашли учқичлар Аждабия шаҳрига ҳаводан зарба берган.

Брега шаҳрида эса исёнчилар муҳим нефт объекти учун ҳукумат кучларига қарши жанг олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG