Линклар

Европа Иттифоқи Ливияга кўрсатаётган гуманитар ёрдамини уч баробар кўпайтириб, ёрдам ҳажмини 14 миллион АҚШ долларига етказди.

Айни пайтда Европа Иттифоқининг гуманитар ёрдам масалалари бўйича мутасаддиси Кристалина Георгиеванинг минтақага сафар қилиши кутилмоқда.

Маълумотларга кўра, шу кунга қадар Ливияни 100 мингдан ортиқ одам тарк этган.

Қочқинлар бўйича БМТ Олий комиссарлиги Ливиянинг Тунис билан чегара минтақасида тўпланиб қолган одамларни эвакуация қилишда ёрдам бериш учун юзлаб самолёт жалб қилишга чақирди.
XS
SM
MD
LG