Линклар

Ливиядаги вазият нефтнинг қимматлашига сабаб бўлмоқда


Ливияда зўравонликлар давом этаркан, ёқилғи таъминотига оид хавотирлар боис кеча хом нефтнинг жаҳон бозоридаги нархи яна кўтарилди.

Аперл ойи учун тузилган фючерс шартномаларида бир баррел нефт нархи 102,23 АҚШ долларига баҳоланди.

Нью Йорк биржасида нефт нархи 2,6 долларга қимматлади. Лондонда Брент маркасидаги хом нефтнинг бир баррели апрел учун 116,35 АҚШ доллари этиб белгиланди.

Халқаро энергия агентлигига кўра, зўравонликлар авж олган Ливияда ишлаб чиқариладиган нефтнинг ярмидан кўпроғи жаҳон бозорига етиб келмаяпти.
XS
SM
MD
LG