Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:51

НАТО афғон халқидан кечирим сўради


НАТО етакчилигидаги Халқаро хавфсизлик ёрдами кучлари маъмурияти Афғонистоннинг кунар вилояти Дараи Печ туманида амалга оширилган ҳаво ҳужуми оқибатида тўққиз бола ҳалок бўлгани учун расман масъулиятни ўз зиммасига олиб, узр сўради.

Эълон қилинган баёнотда, генерал Дэвид Петреуснинг “Бу фожия рўй берганидан чуқур афсусдамиз ва Афғонистон ҳукумати, Афғонистон халқи ва энг муҳими ҳалок бўлганларнинг яқинларидан узр сўраймиз”, деган сўзлари келтирилади.

Воқеа рўй берган қишлоқ аҳли болаларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган ҳужумга норозили билдириб кўчага чиқди.

Намойиш гувоҳларига кўра сешанба куни ҳаво ҳужуми амалга оширлган жойда тўпланган норозилар АҚШ ва Афғонистон ҳукуматига қарши шиорларни айтган.
XS
SM
MD
LG