Линклар

БМТ Беларусдан узр сўради


БМТ Беларус қурол эмбаргосига зид равишда Кот-д'Ивуар диктатори Лорен Гбагбога жанговар вертолётларни етказиб берганига оид айбловларни қайтариб олди. БМТ Минскдан узр сўради.

БМТ Бош котибининг тинчлипарвар операциялар бўйича муовини Алэн Ле Рой мазкур хатолик учун масъулиятни ўз зиммасига олиб, уни “ўта салбий воқеа”, дея атади.

- БМТнинг (Ямусукродаги) миссиясининг ҳисоботи хато бўлганини тан олишим лозим. У ерга Беларус самолёти қўнмаган, бу аниқ хато бўлганини тан оламан. Миссиядан келган хабар хато бўлган, деди БМТ расмийси.

Ле Рой кеча Беларуснинг БМТдаги доими вакили ўринбосари Зоя колонтай билан учрашиб, ташкилот номидан рўй берган воқеа юзасидан узр сўради.

Фил Суяги Ороли президенти Гбагбо ўтган сайловдаги мағлубиятини тан олмагани боис унга нисбатан санкциялар жорий қилинган. Халқаро ҳамжамият мухолифат номзоди Алассене Ауаттара президентлик сайлови ғалаба қилганини айтиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG