Линклар

Франкфурт аэропортида АҚШнинг икки ҳарбийси отиб ўлдирилди. Германиянинг йирик аэропортларидан бирида рўй берган ҳужумни асли косоволик шахс содир этганликда гумон қилинмоқда.

Ассошиэйтед Пресс агентлиги гумонлаётган шахс қариндошларига таяниб, унинг 21 яшар Косовнинг Митровица шаҳарчасидан бўлган Ариф Ука эканини хабар қилмоқда. Хабарга кўра, қарнидошларини уни “мўъмин мусулмон”, дея таърифлаган.

Воқеа кеча АҚШ ҳаво кучларининг икки зобити Франкфурт аэропортидан Рамстайн ҳаво базасига кетаётган автобусга чиқаётганда рўй берди. Ҳужумда гумонланган шахс дарҳол қўлга олинди.

Германия Канцлери Ангела Меркел ва АҚШ Президенти Барак Обама рўй берган воқеадан даҳшатга тушганларини баён қилдилар.

Вашингтонтонда чиқиш қилган Обама бундай деди:

- Барчангизни ишонтириб айтаманки, бу даҳшатли воқеа қандай рўй берганини аниқлашда қўлимиздан келганини қиламиз ва Германия расмийлари билан воқеа ортида турганларни жавобгарликка тортиш устида ишлаймиз, деди Обама.

Косово ҳукумати ҳам воқеани қоралади.
XS
SM
MD
LG