Линклар

logo-print

Яман мухолифати президентга шарт қўйди


Ямандаги мухолифат гуруҳлари президент Али Абдуллоҳ Солиҳ, 21 феврал 2011 йил

Ямандаги мухолифат гуруҳлари президент Али Абдуллоҳ Солиҳ, 21 феврал 2011 йил

Ямандаги мухолифат гуруҳлари президент Али Абдуллоҳ Солиҳга 2011 йил охирига қадар ҳокимиятни тинч йўл орқали топшириш режасини таклиф қилди.

Мухолифат матбуот вакили “диний уламолар йиғилишида” мазкур дастур хусусида келишиб олинганини айтди.

Солиҳ мухолифат таклифини қабул қилгани ёки қабул қилмаганини 3 март куни эълон қилиши кутилмоқда.

Яманни 32 йилдан бери бошқариб келаётган президентга қарши 16 феврал куни халқ норозилиги бошланганидан кейин юз берган зўравонликлар оқибатида 19 киши нобуд бўлди.

Шунга қарамай, Али Абдуллоҳ Солиҳ 2013 йилда президентлик муддати тугамагунича ҳокимиятни тарк этмаслигини айтиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG