Линклар

Миср Бош вазири истеъфога чиқди


Собиқ Миср Бош вазири Аҳмад Шафиқ, Қоҳира, 20 январ 2011 йил

Собиқ Миср Бош вазири Аҳмад Шафиқ, Қоҳира, 20 январ 2011 йил

Миср ҳарбийлари Бош вазир Аҳмад Шафиқ истеъфога чиққанини билдирди.

Миср қуролли кучлари Олий кенгаши Шафиқ истеъфоси қабул қилингани ва собиқ Транспорт вазири Эссам Шарафга янги кабинет тузиш вазифаси топширилганини эълон қилди.

Миср собиқ президанти Ҳусни Муборак лавозимини тарк этиши арафасида Аҳмад Шафиқни Бош вазир этиб тайинлаган эди.

Пойтахт Қоҳиранинг Таҳрир майдонига йиғилган намойишчилар эса Шафиқнинг Бош вазир лавозимидан бўшатилишини бир неча марта талаб қилган эди.

Ҳусни Муборак президентликдан истеъфога чиққан 11 февралдан бери Мисрни ҳарбий кенгаш бошқариб келмоқда.
XS
SM
MD
LG