Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:32

Покистондаги портлаш етти киши ҳаётига зомин бўлди


Покистоннинг шимол-ғарбий вилоятида содир этилган кучли портлаш оқибатида уч нафар полиция ходими, тинч аҳолидан эса тўрт киши нобуд бўлди.

Маҳаллий полиция расмийси Рашид Хон ҳужум Ал-Қоида ва толиблар жанггарилари анча вақтдан бери фаол бўлган Афғонистон чегарасига яқин Хангу минтақасида амалга оширилганини айтди.

Рашид Хонга кўра, автомобилга ўрнатилган бомба портлаши натижасида яна 30 киши яраланган ва атрофдаги ўнлаб уйга талафот етган.
XS
SM
MD
LG