Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:50

Ливияда исёнчилар позициялари бомбардимон қилинди


Брега бомбардимон қилинаётган пайт, 2 март 2011 йил
Брега бомбардимон қилинаётган пайт, 2 март 2011 йил
Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийга содиқ кучлар мамлакат шарқида исёнчилар назорат қилаётган ҳудудларга ҳаводан янги зарбалар берди.

Гувоҳларга кўра, учқичлар нефт терминали жойлашган Брега шаҳри аэропорти, шунингдек, ўша ерга яқин жойлашган Аждабия шаҳридаги исёнчилар эгаллаган позицияларни бомбардимон қилган.

Брега шаҳрида исёнчилар ҳужумни қайтариш учун учқичларга қарата ўт очган.

Зўравонликлар боис¸ Ливиянинг Тунисга туташ чегара ҳудудларида йирик гуманитар бўҳрон юзага келди.

Маълумотларга кўра, ўн минглаб одам¸ асосан мисрлик меҳнат муҳожирлари¸ чегара минтақасига тўпланиб қолган.

Қочқинлар масалалари бўйича БМТ Олий комиссарлиги шу кунга қадар камида 180 минг одам Ливияни тарк этганини билдирди.
XS
SM
MD
LG