Линклар

Халқаро жиноятлар суди Ливия бўйича текширув ўтказади


Халқаро жиноий суд Бош прокурори Луис Морено-Окампо

Халқаро жиноий суд Бош прокурори Луис Морено-Окампо

Ҳаага шаҳридаги Халқаро жиноятлар суди Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий ва унга яқин доиралар, жумладан, унинг ўғиллари фуқароларга нисбатан зўравонликлар пайтида инсониятга қарши жиноятлар содир этгани ҳақидаги иддаолар бўйича текширув олиб боришга қарор қилди.

Буни Халқаро жиноий суднинг Бош прокурори Луис Морено-Окампо Ҳаага шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида эълон қилди.

- Бугун, 2011 йил 3 март куни Прокуратура идораси Ливияда 15 февралдан бери давом этаётган зўравонликлар пайтида инсониятга қарши жиноятлар содир этилгани ҳақидаги иддаолар бўйича текширув олиб боришга қарор қилди, деди Халқаро жиноятлар суди Бош прокурори.

Морено-Окампога кўра¸ Қаддафийга содиқ хавфсизлик кучлари Ливиянинг қатор шаҳарларида тинч намойишчиларга ҳужум қилган.

Бош прокурор “Ливиядаги жиноятлар жазосиз қолмаслиги”ни ваъда қилди.
XS
SM
MD
LG