Линклар

logo-print

Лондонда Қаддафий билан боғлиқ жанжал авж олмоқда


Қаддафийнинг ўғли Сайф ул-ИсломнингЛондон университидан олган дипломининг қанчалар ҳақиқийлиги текширилмоқда.

Қаддафийнинг ўғли Сайф ул-ИсломнингЛондон университидан олган дипломининг қанчалар ҳақиқийлиги текширилмоқда.

Лондондаги нуфузли Иқтисодиёт ва сиёсий фанлар университети ректори олий ўқув юртининг Ливия етакчиси Муаммар Қаддафий билан алоқалари бўлгани билан боғлиқ жанжал боис истеъфо берди.

Истеъфо аризасида Сэр Ҳовард Дэвис Қаддафий билан алоқалар туфайли университетнинг обрўсига “путур етганини” тан олишини ёзди.

У шунингдек, университет Қаддафий оиласига алоқадор ташкилотдан 2,5 миллион АҚШ доллар миқдорида ёрдам олишга рози бўлгани “хато” қарор бўлганини қўшимча қилди. Ҳозиргача бу ёрдам пулининг 500 минг доллари университет ҳисобига келиб тушган.

Университет кенгаши ўқув юртининг Қаддфий билан алоқалари ва у берган хайрия пуллари юзасидан мустақил текширув ўтказишини эълон қилди. Шунингдек¸ Дэвис жанобларининг Ливия иқтисодига оид маслаҳатлари учун Триполи ҳукуматидан 50 минг АҚШ доллари миқдорида хизмат ҳаққи олгани ҳам текширилиши айтилмоқда.

Бундан ташқари, 2008 йилда Қаддафийнинг ўғли Сайф ул-Исломга Иқтисодиёт ва сиёсий фанлар университети томонидан берилган фанлар номзоди унвонининг “академик ҳақиқийлиги” ҳам қайта кўриб чиқиладиган бўлди.
XS
SM
MD
LG